28 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 593 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу билан бирга, коронавирус асоратларидан вафот этганлар сони 460 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакатда 51 965 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 3 168 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 28 сентябрдаги маълумотларга кўра, коронавирус беморларининг 725 нафари оғир, 299 нафари эса ўта оғир аҳволда.