24 сентябрь куни Ўзбекистонда 519 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Шунингдек, 3 нафар коронавирус бемори ҳаётдан кўз юмиб, бу борада расман эълон қилинган вафот этганлар сони 447 нафарга етди.

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тошкент, Наманган, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона, Андижон, Навоий ва Сирдарё вилоятларида 609 киши соғайиб кетди.

Айни пайтда инфекция аниқланган 53 966 беморнинг 50 441 нафари соғайган ва соғайшиш даражаси 93 фоизни ташкил этмоқда.

Ҳозирги кунда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3078 нафар беморнинг 548 нафарининг аҳволи оғир, 469 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.