«ректор» тегли мақолалар


Комилжон Каримов Вестминстер университети ректорлигига қайтди
4 апрель 2024, 12:57

Комилжон Каримов Вестминстер университети ректорлигига қайтди

Олий таълим вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Комилжон Каримов Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори бўлди. У бу лавозимда 2015−2020 йилларда ҳам ишлаган. Яна бир собиқ вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова эса Фанлар академияси вице-президенти бўлди.

Қорақалпоғистон аграр институти ва Наманган педагогика институтига янги ректор тайинланди
29 сентябрь 2023, 13:06

Қорақалпоғистон аграр институти ва Наманган педагогика институтига янги ректор тайинланди

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига Бердияр Жоллибеков, Наманган давлат педагогика институтига эса Баходир Хусанов ректор бўлди.

ЎзДЖТУ ва ГДПИга янги ректорлар тайинланди
10 сентябрь 2023, 09:58

ЎзДЖТУ ва ГДПИга янги ректорлар тайинланди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Гулистон давлат педагогика инситутига янги ректорлар тайинланди. Шунингдек, Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига ижрочи директор тайинланди.

Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтига ректор тайинланди
5 август 2023, 09:52

Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтига ректор тайинланди

Шаҳзода Негматова Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтининг ректори этиб тайинланди. У тайинловга қадар Самарқанд давлат университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори лавозимида фаолият юритган.

Термиз ҳамда Урганч давлат педагогика институтларига ректорлар тайинланди
2 август 2023, 16:34

Термиз ҳамда Урганч давлат педагогика институтларига ректорлар тайинланди

Ҳукумат қарори билан Термиз давлат педагогика институтига Азизбек Хасанов ректор бўлди. Урганч давлат педагогика институтини эса Феруза Мадрахимова бошқаради.

Ўзбекистонда яна иккита ОТМ раҳбари лавозимидан озод этилди
29 декабр 2022, 16:45

Ўзбекистонда яна иккита ОТМ раҳбари лавозимидан озод этилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Термиз давлат педагогика институти директори Эшболта Қобулов ва Қарши давлат университетининг Педагогика институти директори Абдуқаҳҳор Ғаниев ўз лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистонда 2 та ОТМ ректорлари лавозимидан озод этилди
29 декабр 2022, 12:57

Ўзбекистонда 2 та ОТМ ректорлари лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Улуғбек Азизов ва Бухоро муҳандислик технология институти ректори Нусратулло Баракаев лавозимидан кетди.

ЎзЖОКУда ходим талабани ректорга салом бермагани учун калтаклагани айтилди
10 сентябрь 2022, 16:11

ЎзЖОКУда ходим талабани ректорга салом бермагани учун калтаклагани айтилди

ЎзЖОКУ талабаси университетда ректорга салом бермагани учун ходим томонидан калтаклангани айтилмоқда. Университет ректори эса ҳолатдан хабари йўқлигини, бироқ, ноҳақ ҳаракат қилганлар жазоланишини айтди. Талабанинг салом бериш-бермаслиги бу ихтиёрий, дея таъкидлади Шерзодхон Қудратхўжа.

Тошкент давлат аграр университетининг собиқ ректори ҳибсга олинди
16 июн 2022, 17:47

Тошкент давлат аграр университетининг собиқ ректори ҳибсга олинди

Тошкент давлат аграр университети собиқ ректори Ботиржон Сулаймонов молиявий ва қабул бўйича камчиликларга йўл қўйганликда гумонланмоқда. Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов у ҳибсга олинганини маълум қилди. «Хатоликлар бўлмаганда ректорга нисбатан бунақа катта иш бўлмас эди», — деди вазир.

Акбар Ташкулов Тошкент давлат юридик университетига ректор бўлди
11 декабр 2021, 11:49

Акбар Ташкулов Тошкент давлат юридик университетига ректор бўлди

2017 йилдан бери адлия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган Акбар Ташкулов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди.

Олийгоҳлар ёнидаги маҳаллалар учун «маънавият маркази» бўлади — президент
13 апрель 2021, 18:11

Олийгоҳлар ёнидаги маҳаллалар учун «маънавият маркази» бўлади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев ОТМлар ректорларининг фаолиятини танқид остига олди. «Бирортаси ўз ҳудудида маҳаллагача тушиб, ёшлар тарбияси, уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ташаббус билдирмаган», — деди у. Президент тўртта олийгоҳ ректорини ишдан олинишини маълум қилди. Шунингдек, олийгоҳлар ён-атрофидаги камида маҳаллалар учун «маънавият маркази» бўлиши кераклиги айтилди.

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ректор тайинланди
4 ноябр 2020, 12:56

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ректор тайинланди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси директори Адхам Бекмуродов президент маслаҳатчиси ўринбосари — президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди.

Президент маслаҳатчисига биринчи ўринбосар тайинланди
4 ноябр 2020, 11:52

Президент маслаҳатчисига биринчи ўринбосар тайинланди

ТТАнинг собиқ ректори президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди

Алишер Шодмонов Тошкент тиббиёт академиясига ректор этиб тайинланди
3 ноябр 2020, 23:24

Алишер Шодмонов Тошкент тиббиёт академиясига ректор этиб тайинланди

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Тошкент тиббиёт академиясига ректор этиб тайинланди.

Педагогика университети ректори суд қарорини бажармагани учун жаримага тортилди
14 октябр 2020, 19:52

Педагогика университети ректори суд қарорини бажармагани учун жаримага тортилди

ТДПУ ректори Алишер Умаров суд қарори ижросини таъминламагани учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида жаримага тортилди. Унга ноқонуний ишдан бўшатилган кафедра мудирини лавозимига қайта тиклаш юклатилган эди.

ТАТУ ва ТМИга янги ректорлар тайинланди
9 октябр 2020, 13:27

ТАТУ ва ТМИга янги ректорлар тайинланди

Президент ва махсус мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Сарвар Бобохўжаев Тошкент ахборот технологиялари университетига ректор этиб тайинланди. ТАТУнинг собиқ ректори Тўлқин Тешабоев эса Тошкент молия институти ректори лавозимини эгаллади.

ЖИДУ ва Вестминстер университетининг Тошкентдаги филиалига янги ректорлар тайинланди
18 сентябрь 2020, 10:55

ЖИДУ ва Вестминстер университетининг Тошкентдаги филиалига янги ректорлар тайинланди

Комилжон Каримов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига, Бахром Миркасимов эса Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетига ректор этиб тайинланди.

Тошкентдаги учта ОТМга ректорлар тайинланди
4 июл 2020, 14:10

Тошкентдаги учта ОТМга ректорлар тайинланди

Тошкентдаги Аджу университети, Тошкент фармацевтика институти ва Тошкентдаги Турин политехника университетига янги ректорлар тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг