Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Қуръон тиловат қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.

Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Фото