31 август куни Ўзбекистонда 365 та коронавирус ҳолати аниқланди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

️Бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент ҳамда Наманган вилоятларида жами 456 нафар бемор соғайди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 41 893 нафар бемордан 39 275 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2298 нафар бемордан 275 нафари оғир, 147 нафари эса ўта оғир аҳволда.