Ўзбекистонда сиртқи таълим 100% масофавий таълим шаклига ўтказилади. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов 9 июль куни карантин даврида қабул жараёнини ташкил этиш масалаларига бағишланган брифингда маълум қилди.

«Сиртқи таълим 100% масофавий таълим шаклига ўтади. Кечки таълим шакли бўйича ишларни режалаштирганмиз, қандай вазият бўлишидан қатъи назар, 50% масофавийга ўтади. Кундузги таълим борасида қандай йўл тутилиши каранитн шароитидан келиб чиқиб белгиланади», — дея маълумот берди Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов.

Ҳужжат топшириш, рўйхатдан ўтиш муддатлари ўзгармайди. Белгиланган муддатларгача давом этади, дея таъкидлади Иномжон Мажидов.