17 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5561 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 62 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков сўзларига кўра, ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан 1446 киши даволанмоқда. Улардан 13 нафар бемор оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 4096 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Ўн тўққиз киши ҳаётдан кўз юмган.