Жума куни Ўзбекистонда 44 та коронавирус ҳолати аниқланди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Янги ҳолатларнинг 32 таси карантин муассасаларидан, 4 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 8 таси (Тошкент шаҳри 4, Самарқанд вилояти 4) эса аҳоли орасидан аниқланди.

️Кун давомида 34 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Айни пайтгача касалликка чалинган 3488 нафар бемордан 2728 нафари бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 746 нафар бемор юртимизнинг 7 худудидаги тиббиёт муассасаларида даволанишмоқда. Улардан 7 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Бугун республика бўйича уй карантинига 1199 нафар фуқаро олиниб, 1383 нафар фуқаро чиқарилди. Стационар карантинга эса 671 нафар фуқаро олиниб, 1484 нафар фуқаро ўз уйига кузатилди.