25 май куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 67 ёшли аёл ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

ЙТҲ тахминан 00:20 да Насаф кўчасида содир бўлди. 23 ёшли Lacetti ҳайдовчиси Ж. Ю. машинани орқага бошқарар экан, кекса аёлни уриб юборади ва ҳодиса жойидан яширинади.

Аёл олган тан жароҳатларидан воқеа жойида ҳаётдан кўз юмади.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-кисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси 2-қисми (хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзгатилган.