Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорини имзолади, дея хабар қилди Мусулмонлар идораси матбуот хизмати.

Қарорга кўра, 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май — якшанба кунига тўғри келиши муносабати билан 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

«Хайрихоҳлик, саховат ва раҳм-шафқат ойи бўлган Рамазон ойи жорий йилда мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли уйда, оилада ўзаро тушуниш ва ҳамжиҳатлик муҳитида муносиб равишда ўтказилади», — дейилади қарорда.

️Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.