Ўзбекистонда кун давомида 64 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилиб, жами 2855 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Касаллик тасдиқланган кишиларнинг 57 нафари хориждан келган, 6 нафари Самарқанд вилояти ва 1 нафари эса пойтахтимизда олдин карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланди.

Ҳозирда даволанаётган беморлар сони кўплиги бўйича Самарқанд вилояти (105 нафар бемор билан) етакчи ўринларда турибди. Айни пайтда мамлакатда умумий даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳудудлар бўйича статистика. Манба: ССВ.