11 май кечга бориб ва 12 майда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, 12 май куннинг иккинчи ярмида Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, шамолнинг тезлиги секундига 15−20 м/с га кучайиши мумкин, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати. Шамол шиддат билан эсганда унинг тезлиги 23−28 метргача етади. Республиканинг қолган ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат 27−32 даражани ташкил қилади.

13−14 май кунлари нам ҳаво оқими бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Республика бўйича айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамолнинг тезлиги секундига 15−20 метргача, шиддат билан эсганда 23−28 метргача кучайиши мумкин.

13 майда фақат Фарғона водийси вилоятларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. 14 майда Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Кавказ ҳудудидан келаётган совуқ фронт ўтиши натижасида 13−14 май кунлари республикамиз ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳароратининг 18−23 даражагача пасайиши кутилмоқда, бу май ойи учун хос бўлган меъёрий ҳароратдан 8−10 даражага пастдир.

15 май куни Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Кундузги ҳарорат 3−5 даражага кўтарилади.