7 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2266 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков сўзларига кўра, ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан 679 киши даволанмоқда, 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

Коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони ҳозирда 1577 кишини ташкил этмоқда. Ўн киши ҳаётдан кўз юмган.