5 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилмади ва мамлакатда коронавирус аниқланганлар сони 2189 нафар ташкил этмоқда, дея Соғлиқ сақлаш вазирлиги хабар берди.

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков сўзларига кўра, ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан 774 киши даволанмоқда, 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

Шунингдек, ҳозирги вақтга келиб, Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда 335 мингта тест синовлари ўтказилди. Кечаги куннинг ўзида 10,5 мингдан кўпроқ вирусологик текширишлар ўтказилди.

Айни пайтда 52 мингдан ортиқ фуқаро карантин муддатларини ўтаяпти. Уларнинг 13 мингдан ортиқроғи стационар шароитида, 39 мингдан ортиқроғи уй шароитида карантин тадбирлари билан қамраб олинган, деди Нурмат Отабеков.

Коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони ҳозирда 1405 кишини ташкил этмоқда. Ўн киши ҳаётдан кўз юмган.