Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони жами 1501 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

5 апрель 18:00 ҳолатида кўра яна 96 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилган. Касалхоналарда 693 нафар коронавирус бемори даволанишда давом этмоқда.

17:00 ҳолатида эса COVID-19 ҳолатлари сони кунлик 15 та ўсиш билан 2204 тага етди. Ўн киши касаллик келтириб чиқарган асоратлардан вафот этди.