5 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2204 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Қайд этиш жоизки, охирги марта касалланганлар статистикаси кеча кун якунида янгиланган эди. 5 май куни эрталаб янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 1454 нафарни ташкил этмоқда. 10 киши ҳаётдан кўз юмди.