28 апрель соат 14:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1939 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шу билан бирга, вазирлик Фарғона вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, Бухоро вилоятида эса навбатдаги 9 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тўлиқ соғайгани ҳақида маълум қилди. Соғайганлар вилоятлардаги соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Фарғонада соғайганларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, 4 нафари Фарғона вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан ва 1 нафари Сирдарё вилоятидан. Уларнинг 5 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган.

Қашқадарёда тузалиб чиққан 14 ёшли (эркак) бемор Чироқчи туманидан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган.

Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 9 нафар беморнинг барчаси жорий йил 25 март куни Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Улардан 8 нафари эркак, 1 нафари аёл.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 909 нафарни ташкил этмоқда.