Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

«Соғайганлардан бири 8 ёшли, иккинчиси эса 56 ёшли фуқаро бўлиб, ҳар иккиси ҳам Чироқчи туманидан. Бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди», — дейилади хабарда.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 68 нафарга етди.