6 апрель куни Хитойнинг материк минтақасида COVID-19 коронавирус инфекциясидан бирорта ҳам ўлим қайд этилмади, деб хабар берди Синхуа ХХР соғлиқни сақлаш ишлари бўйича давлат қўмитаси маълумотларига таяниб.

Ушбу кун давомида мамлакатда 32 та янги COVID-19 ҳолати аниқланди, уларнинг барчаси чет элдан келтирилди.

Душанба куни охирига келиб, Хитойда жами 81,7 минг тасдиқланган ҳолат қайд этилди, 1242 бемор даволанишда давом этмоқда. 77,1 минг киши тўлиқ соғайди ва касалхонадан жавоб берилди, 3331 киши вафот этди.