Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликларидан инсонпарварлик юкларини қабул қилиб олди, дея хабар берди «Ўзбекистон 24» телеканали янгиликлар хизмати.

Тошкент халқаро аэропортига COVID-19 тарқалишига қарши курашиш учун мўлжалланган ниқоблар, комбинзонлар, қўлқоплар ва бошқа ҳимоя воситаларини ўз ичига олган 8,1 тонналик юк етказилди.

Юк Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди. Улар коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган ва карантиндаги фуқаролар жойлаштирилган тиббиёт муассасаларига тарқатилади.