Шанба куни Тошкентнинг Учтепа туманидаги икки қаватли автосервис биносининг қисман қулаши натижасида икки киши ҳалок бўлди (улардан бири — воқеа жойида), тўрт киши жароҳатланди, дея хабар берди Ўзбекистон ФВВ.

Ҳодиса тахминан 11:40 да содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, бино қулашига газ ёки кислород баллони портлаши сабаб бўлган.

Фавқулодда ҳолат жойида ФВВ қутқарувчилари ва бошқа хизматлар вакиллари иш олиб бормоқда. Мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда