Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида 12 февраль куни Matiz ва MAN юк машинаси тўқнашуви натижасида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса соат 11.30 ларда Абай ОФЙ ҳудудидан ўтувчи «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» А-380 йўлининг 645-км.да содир бўлди. А.Б. (1984 й.т.) ўзининг бошқарувидаги Matiz автомашинаси йўл сирпанчиқ бўлганлиги сабабли қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Ш. Т. (1987 й.т.) бошқарувидаги МАN юк автомашинаси билан тўқнашган ва натижада юк автомашинаси йўл четига ағдарилиб кетган.


Ҳодиса оқибатида Matiz автомашинаси ҳайдовчиси А.Б., йўловчилари С.Мамутова (1990 й.т.), М.Қ. (2019 й.т.) ҳамда Т.Р. (1965 й.т.) воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, Matiz автомашинасининг қолган йўловчилари, С.С. (1989 й.т.), Д.Қ. (2000 й.т.) ҳамда «МАN» юк автомашинаси ҳайдовчиси Ш. Т. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш одамлар ўлимига олиб келса) билан жиноят иши қўзғатилган.