Андижон вилоятининг Избоскан туманида юк поезди 2003 йилда туғилган қизни уриб юборди унинг аҳволи ўта оғир даражада, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизмати.

Ҳодиса 11 февраль куни 9:57 да содир бўлди. Поезд «Андижон-Қўқон» йўналишида ҳаракатланаётган бўлган.

Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» темир йўлларда юқори даражада эҳтиёткорлик чораларини кўриш ва йўлларда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишга чақирди.