Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси 2 февраль куни кўплаб мамлакатлар томонидан Хитой билан ҳаво қатнови тўхтатилганлиги сабабли Пекин аэропортида қолиб кетган уч талаба — Ўзбекистон фуқаролари тўғрисидаги хабарни тасдиқлади.

«Талабалар билан алоқа ўрнатилди ва дипломатлар муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли чораларни кўрмоқдалар», — дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Аввалроқ, блогер Alimoff унга Пекиндан Истанбул орқали Тошкентга чипта сотиб олган уч талаба мурожаат қилишгани, рейс бекор қилингани ва чипталар пули қайтириб берилмаётгани сабабли пулсиз қолиб кетишганини маълум қилган эди.

Ўзбекистон элчихонаси Хитой ҳудудида бўлиб турган ва қийин вазиятга тушиб қолган ҳамюртларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда коронавируснинг янги шакли (2019 -nCoV) билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш бўйича тезкор Штаб фаолият кўрсатаётганини маълум қилди.

Боғланиш маълумотлари

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси консуллик бўлими:

  • Азиз Хилватов +86 138 1120 4471
  • Бобур Яхяев +86 135 1102 4242

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ходимлари:

  • Нуриддин Убайдуллаев+86 139 10 85 7245
  • Нодир Нурматов +86 158 1047 7270
  • Шухрат Умиров + 86 139 1175 4476
  • Рустам Назаров +86 138 0122 1452
  • Акмалхон Олимхонов+86 185 0017 0040
  • Мансур Ибрагимов +86 135 5220 7848
  • Сардор Сирожов +86 186 1812 9040
  • Аваз Камалов +86 178 1070 2707