Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 98-мактаб директори Н. З. 800 доллар миқдорида пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Н.З. фуқаро Д.У.га ўрта-махсус маълумотли мақомини берувчи қалбаки диплом тайёрлатиб бериш ва уни ушбу мактабга лаборант вазифасига ишга қабул қилишни ваъда қилган. У 800 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.З.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.