Шу пайтга қадар ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган полковник Дониёр Бахтиярович Ташходжаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти ахборот берди.

Дониёр Тошходжаев ички ишлар вазири ўринбосари — Тергов департаменти раҳбари лавозимида деярли бир йил хизмат қилди. У муқаддам Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаганди.

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Раҳмат Маматов эса Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви раиси лавозимига сайланди. У президент тайинловига кўра, Сенат аъзоси бўлиши кутилмоқда.