Янги йил байрамига бағишланган тантанали тадбирлар ва тантаналар Тошкентдаги 14 та масканда ўтказилади. Улар 22 декабрь куни бошланган ва 8 январгача давом этади, дея хабар берди пойтахт маъмурияти матбуот хизмати.

Янги йил байрам тадбирлари қуйидаги масканларда бўлиб ўтади:

  • Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда «Hyatt Regency» меҳмонхонасининг олди майдонида;
  • Шайхонтоҳур туманидаги «Анҳор Локоматив» боғида;
  • Шайхонтоҳур туманидаги «Наврўз» боғида;
  • Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги «Roison Electronics» корхонаси олд майдонида;
  • Яккасарой туманидаги Пушкин майдонида;
  • Бектемир туманидаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг олд томонида;
  • Мирзо Улуғбек туманидаги Бобур номидаги «Эко-боғ» ҳудудида;
  • Мирзо Улуғбек туманидаги «Central park» ҳудудида;
  • Сергели туманидаги «Green park» ҳудудида;
  • Учтепа туманидаги «Фарҳод» деҳқон бозорининг Кичик халқа йўлидаги тураргоҳи ҳудудида;
  • Юнусобод туманидаги Тошкент ҳайвонот боғи олд майдонида;
  • Яшнобод туманидаги «Ашхобод» маданият ва истироҳат боғи ҳудудида;
  • Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида;
  • Чилонзор туманидаги «Humo arena» муз саройининг олд майдонида.