«Ўзнефтегазинспекция» октябрь ойида ўта йирик миқдордаги газ талон-тарож қилинганини аниқлади. Зарар миқдори, дастлабки маълумотларга кўра, 4,8 млрд сўмни ташкил этмоқда, дея хабар қилди инспекция матбуот хизмати.

1−25 октябрь кунлари мамлакат бўйлаб 3,9 млрд сўмлик 4,2 млн куб метр газдан ноқонуний фойдаланган 208 та улгуржи истеъмолчи аниқланган.

Энг жиддий қонунбузарликлар Фарғона ва Жиззах вилоятларида аниқланган. «Зафаробод агроехпорт» ва «Қувасой шаффоф оҳак» корхоналарининг оҳак ишлаб чиқариш цехларида 1,6 млрд сўмдан зиёд қийматдаги 1,8 млн куб метр газ ноқоқуний истеъмол қилинган.

Тошкент вилоятидаги «Вайт керамик» корхонасига тегишли керамика ишлаб чиқариш цехида 25 минг куб метрдан ортиқ табиий газ ноқонуний ишлатилган. Умуман олганда, пойтахт вилоятида табиий газдан ноқонуний истеъмол қилиш ҳажми 107 минг кубометрни ташкил этди.

Навоий вилоятидаги омборларда баллонларда суюлтирилган газ етишмовчилиги аниқланди, улар тегишли ҳужжатлар расмийлаштиримасдан рўйхатдан чиқарилган ва 54,1 тонна ўзлаштириб юборилган.

Йил бошидан буён жами бўлиб табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш бўйича 2500 дан ортиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, уларнинг 200 дан ортиғи — баллонлардаги суюлтирилган газни етказиб бериш, сақлаш ва тарқатиш жараёни билан боғлиқ.

Материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.