Америкалик режиссёр Дэвид Грэм Хивадаги Ичан-қалъа музей-қўриқхонасида янги қисқа метражли «Оловуддин» фильмини тасвирга олди. Бу ҳақда «Кино санъати» журналининг телеграмдаги саҳифаси орқали хабар берилди.

Фильм тарихий жанрда бўлиб, машҳур қаҳрамон Оловуддиннинг янги саргузаштларига бағишланган. Янги қисқа метражли «Оловуддин» фильмининг съёмкалари Хива шаҳридаги Ичан-қалъа музей-қўриқхонасида бўлиб ўтган.

Кинода Хива ҳамда Бухоро шаҳарларининг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ноёб тарихий обидалари намойиш қилинган.

Картина тарихий жанрда суратга олинган бўлиб, унинг сюжети Шарқ эртакларининг машҳур қаҳрамони ҳисобланган Оловуддиннинг янги саргузаштларига бағишланган. Бош ролни актёр Кален Чан ижро этди.

Фильм съёмкалари Бухорода ҳам бўлиб ўтди. Картина премьераси тез орада бўлиб ўтиши кутилмоқда.