Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Давлатович Кудбиев президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди. У 2018 йил апрелида Меҳнат вазирлиги раҳбари лавозимига тайинланган эди.

Шерзод Кудбиев (1981 й. т.) Фарғона политехника институтини тамомлаган (мутахассислиги — молия ва кредит). Вазир бўлишига қадар Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими сифатида фаолият кўрсатган. 2015−2016 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосари бўлиб ишлаган.

Аввалроқ — 2012−2015 йилларда — Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги (ҳозирги — Бандлик ва меҳнат муносабат лари вазирлиги) Аҳоли бандлиги, меҳнат муҳофазаси ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш республика илмий маркази директори лавозимида ишлаган.

2010−2012 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги департаментида етакчи ва бош мутахассис, 2007−2010 йилларда Меҳнат вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.

Умар Исмоиловни президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Эндиликда у Шерзод Кудбиевнинг ўринбосари ҳисобланади.

Умар Исмоилов 2003—2006 йилларда давлат маслаҳатчиси ўринбосари — президент девони ташкилий-назорат хизмати кадрлар билан ишлаш хизмати раҳбари лавозимида фаолият кўрсатган. Турли йилларда президентнинг мудофаа масалалари бўйича маслаҳатчиси, ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.