Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ижтимоий тармоқларда Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан тарқатилган видео ва матнли материаллар бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ваоммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.