Эртага, 23 июль куни Навоий шаҳридаги ҳарбий тузилмалар билан ҳамкорликда Бунёдкор кўчаси ва унга туташ йўлларда тунги соат 20.30 дан 21.30 гача шаҳар хавфсизлигини таъминлаш бўйича катта масштабдаги ўқув машғулоти ўтказилади, дея хабар қилди Марказий ҳарбий округ Матбуот хизмати.

Ўқув машғулотларига Марказий ҳарбий округ қўмондони полковник Ойбек Саидов раҳбарлик қилади.

«Шу муносабати билан шаҳар аҳолисини хавотир олмасликка чақириб, йўлларда ҳарбий техникалар, хизмат машиналари ҳамда қуролли бўлинмалар ҳаракатланишида юзага келадиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.