25 июнь куни муқаддам судланган 54 ёшли аёл Х. А. 44 ёшли аёл М.Г.нинг ўғлини Тошкент давлат юридик университетига киритиб қўйиш мақсадида 30 минг доллар олаётганда ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Х. А. Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчасида келишилган пулнинг ҳаммасини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.