Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор 2019 йилнинг 5 июль санасида Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахс — норезидент томонидан ташқи савдо шартномаси бўйича дебитор қарздорликларни сўндириш учун ҳам нақд хорижий валютани қабул қилиш мумкин.