«Тошиссиққуввати» Чилонзор туман ходими истеъмолчиларнинг 27 млн сўмлик тўловларини ўзлаштириб юборди, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан «Toshissiqquvvati» ДУК Чилонзор тумани бўлими мурожаатига асосан олиб борилган терговга қадар текширувда, мазкур бўлим техник ходимаси З.М. 2018 йил давомида 58 нафар фуқаро томонидан иситиш тизими ва иссиқ сув манбаи учун тўланган пулларни истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб-рақамларига туширмасдан, уларга тўлов квитанцияларини ёзиб бериш орқали фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.М.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.