Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистонда бўлиб турган мамлакат фуқароларига Биҳар штатига ташриф буюрмаслик ва эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди.

Ўзбекистоннинг Нью-Делидаги элчихонаси маълумотларига кўра, Биҳар штатининг аҳолиси зич жойлашган ҳудудларида ўткир энсефалит синдроми тарқалмоқда. Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 80 кишидан ортиқ бўлиб, улар асосан болалардан иборат. Маҳаллий ҳокимият органлари касаллик тарқалишини бартараф этиш бўйича чоралар кўрмоқда.

ТИВ Ҳиндистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарурият туғилганда мамлакатнинг Нью-делидаги элчихонасига: (9111) 24670774, 24670775, 24105640 рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди.