Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда, фуқаро А.Х.нинг аризасига асосан терговга қадар текшириш ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Текширув давомида чет эл фуқароси А.В. фуқаро А.Х.дан харид қилган 3 дона «Iphone Xs Max» русумли уяли алоқа телефон аппаратлари учун берган 3.025 АҚШ долларидан 3.000 АҚШ доллари қалбаки эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.