Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги қарори билан Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлар портали орқали босқичма-босқич амалга оширилади.

Қабул 2019/2020 ўқув йиллари учун 20 июндан, келгуси ўқув йиллари учун 15 июндан бошланади ва 31 августга қадар давом этади.

Қарор билан шунингдек, 2019/2020 ўқув йиллари учун қабул жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки портал орқали амалга ошириладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлар портали орқали амалга ошириладиган таълим муассасалари рўйхати:

Бектемир туманидаги 289,290, 291,293-сон мактаблари;

Миробод тумани 31,60, 94, 110, 125, 263-сон мактаблари;

Мирзо Улуғбек тумани 35, 50, 64, 71, 187, 210, 279-сон мактаблари;

Олмазор тумани 159, 191, 233, 242, 243, 249, 298-сон мактаблари;

Сергели тумани 6,7,300-сон мактаблари;

Учтепа тумани 38, 44, 74, 75, 107, 228, 238-сон мактаблари;

Чилонзор тумани 101, 103, 164, 168, 178, 184, 195, 217, 280-сон мактаблари;

Шайхонтоҳур тумани 19, 34, 42, 59, 169, 180, 314-сон мактаблари;

Юнусобод тумани 5, 17, 43, 51, 86, 97, 98, 235, 246, 257, 260, 272, 302, 313-сон мактаблари;

Яккасарой тумани 89, 91, 144, 160-сон мактаблари;

Яшнобод тумани 61, 145, 151, 152, 166, 282, 307-сон мактаблари.

Шунингдек:

Мирзо Улуғбек туманидаги профилли меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, Астрономия, физика, математика, информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби;

Учтепа туманидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби;

Юнусобод туманидаги табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби;

Олмазор туманидаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби.