7 июнь куни тахминан 22:10 да Тошкент кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Мирзо Улуғбек туманидан ўтган қисмида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди.

Пойтахт ИИББнинг хабар қилишича, пиёдалар ўтиш йўлидан 25 метр масофада йўлни кесиб ўтаётган 22 ёшли Г. И.ни уриб юборган 41 ёшли Х. Х. бошқарувидаги Lacetti автомобили сўнгра Cobalt автомобили (ҳайдовчи — 49 ёшли Ю.А.) билан тўқнашади.

Машина уриб юбориши натижасида пиёда 39 ёшли К. Д. бошқариб келаётган Shacman юк машинаси остида қолиб кетди. Г. И. ва Lacetti автомобилининг 38 ёшли йўловчиси О. М. ҳодиса жойида вафот этди. 23 ёшли Cobalt йўловчиси Ю. А. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилган Lacetti ҳайдовчисига шифохонадан чиқишга рухсат берилди.

ЙТҲга пиёданинг йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Lacetti ҳайдовчисининг айбдорлик даражаси тергов жараёнида аниқланади.