Ўзбекистон Велоспорт федерацияси 2 июнь куни Жаҳон велосипед куни муносабати билан велопойга ўтказади. Унда Ўзбекистон фуқаролари ва меҳмонлари иштирок этиши мумкин, дея хабар қилди федерация матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Мусобақа иштирокчилари 5 км масофани босиб ўтиши керак,старт 10:00 да Humo Arena муз саройи олдидан бошланади. Тадбир 12:00 га қадар давом этади.

Велопойга Бешёғоч, Фурқат, Ислом Каримов, Шароф Рашидов ва Афросиёб марказий кўчалари орқали ўтади. Пойга вақтида ушбу кўчалар ёпилади.

Қўшимча маълумотлар учун 71−231−27−06 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин.