Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ўзбек автоташувчилари учун 30 кун муддатга бериладиган кириш визаларини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжат 10 майдан кучга кирди, дея хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Бу ҳақдаги қарор президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 октябрда Туркияга ташрифи вақтида имзоланган йўловчилар ва юкларнинг халқаро автомобиль ташувлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни амалга татбиқ этиш доирасида қабул қилинди.

Туркия 2007 йилда туристик мақсадларда мамлакатга ташриф буюрувчи Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режимни жорий этган эди. Бироқ бу қарор катта юк автомобиллари ва автобуслар ҳайдовчиларига қўлланилмади.