Ҳукумат қарорига кўра, тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) чет тили биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида киритилган бошқа бакалавриат таълим йўналишларига (Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишлари бундан мустасно) ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Улар қуйидагилар:

инглиз тили учун — миллий сертификат ёки IELTS 4,5, TOEFL IBT 42, Cambridge Assessment English FCE халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;

япон тили учун -миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 3) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;

немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;

француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;

бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори.


https://t.me/huquqiyaxborot