Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Тошкентдаги Хотира майдонига ташриф буюрди. Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, тинчлик учун, авлодлар келажаги учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу сана муносабати билан турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйди. Бу ерга келган ёшлар ота-боболари, бугунги ёруғ кунлар учун фидо бўлган инсонларни ёд этиб, тинчлик қадри ва аҳамияти ҳақида хулосалар чиқарди.

Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири Тошкент ботаника боғида бўлиб ўтади.