30 апрель куни Ўзбекистоннинг янги тайинланган бош консули Азиз Турдиалиевич Масутов Тошкентдан Шанхайга (ХХР) жўнаб кетди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Бунга қадар у ТИВнинг Шарқий, Жануби-Шарқий Осиё ва Океания давлатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.