Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) 29 апрель куни пойтахтда Тошкент вилояти болалари учун мўлжалланган вакциналарни сақлаш учун биринчи омборхонани очди.

Янг вакциналар омборхонаси бир ёшгача бўлган 64,4 минг болани эмлашга етарли бўлган 31 минг литр, яъни 440 куб метр ҳажмдаги вакциналарнисақлаш имконини беради. Ичида юриш мумкин бўлган иккита совутгич камераларда вакциналарни сифатли сақлаш учун зарур бўлган Цельсий бўйича 2−8 даража совуқ доимий равишда ушлаб турилади. 5 ёшгача бўлган болаларнинг сони ошганини инобатга олган ҳолда янги омборхона ҳажми аввалгисига нисбатан икки баробар оширилди.

ЮНИСЕФ бутун Ўзбекистон бўйлаб 21 та совуқлик омборларини қуриш ва реконструкция қилишда Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўмак бермоқда. Мазкур иншоотлар Шарқий Европа ваМарказий Осиёда энг яхши вакциналар омборхоналари бўлади, деди жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн. Фонд Ўзбекистонга мутахассисларни тайёрлаш, омборхонадан фойдаланиш бўйича зарар маълумотлар, вакциналарни ташиш учун автомобиль-совуткичлар ва совуткичли сумкаларни етказиб беришда кўмаклашади.

Тошкент вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази иммунопрофилактика бўлими мудири ва Тошкент вилояти Кенгайтирилган иммунизация дастури менежери Насиба Тоированинг «Газета.uz"а маълум қилишича, вакциналар омбори Вакцинация ва иммунизация бўйича глобал альянс (GAVI) томонидан молиялаштирилмоқда.

«Ҳозирда 12 турдаги касалликларга қарши вакцинация олиб борилмоқда. Бизда болаларни вакцинация билан қамраб олиш даражаси жуда яхши — 98−99%. Эмлашга қаршилар билан тўқнашмаймиз, деб айтиб бўлмайди, бироқ вакцинация — бутун дунёда ўлим даражасини пасайтиришнинг асосий сабабидир», — деди Насиба Тоирова.

Унинг қўшимча қилишича, 2002 йилда Ўзбекистон полиомиелит (асаб системасини фалаж ќиладиган ўта юќумли касаллик — таҳр.) бартараф этилгани тўғрисидаги сертификатга эга бўлди, 2017 йилда эса қизамиққа, 2018 йилда — безгакка барҳам берилди.

2018 йилда ЮНИСЕФ ва GAVI Ўзбекистонга вакциналарни сақлаш учун республика ва вилоятлар омборхоналарини қуриш учун 2 млн долларга яқин маблағ ажратди. 2017−2019 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЮНИСЕФ ва ЖССТ билан соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва ўтиш даврини қўллаб-қувватлаш учун GAVI грант лойиҳасини амалга оширмоқда. Келгусида мамлакатнинг аҳолини эмлашда ўзини-ўзи тўлиқ молиялаштиришга ўтиши режалаштирилмоқда.