Ўзбекистон илк маротаба мезбонлик қилаётган велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. 27 апрель куни аёллар ўртасида 112,8 км масофага элит гуруҳ пойгалари ўтказилди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар берди.

Ушбу баҳсларда спортчилар медал билан бирга Токио 2020 олимпиадаси йўлланмаси учун баҳс олиб боришди.

Барча рақибларини ортда қолдира олган Ольга Забелинская қитъа биринчилигидаги навбатдаги олтин медалини ҳамда Токио олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди.

Бугун, 28 апрель куни эркаклар ўртасида элит гуруҳ пойгалари ўтказилади.