Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 17−27 апрель кунлари Бангкокда (Таиланд) бўлиб ўтган Осиё чемпионатида тўртта олтин, битта кумуш ва тўртта бронза медалини қўлга киритди.

Нодиржон Мирзааҳмедов (49 кг гача), Миразиз Мирзахалилов (56 кг гача, видео), Бобоусмон Батуров (69 кг гача, видео), Баҳодир Жалолов (+91 кг гача, видео) олтин медалларга сазовор бўлди.

Санжар Турсунов (91 кг гача, видео) кумуш медал билан чекланган бўлса, Шукуржон Раҳимов (60 кг гача) кумуш медал соҳиби бўлди.

Ёдгора Мирзаева (57 кг гача), Мафтунахон Мелиева (64 кг гача) ва Шаҳноза Юнусова (69 кг гача) бронза медалларини қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон (4−1−4) Хитойдан (6−1−3) кейин иккинчи, Ҳиндистон эса (2−4−7) учинчи бўлди. Эркаклар миллий термалари рўйхатида эса Ўзбекистон (4−1−1) биринчи, кейинги ўринларни Қозоғистон (2−2−3) ва Ҳиндистон (1−3−3) эгаллади.

Мусобақада 34 давлатдан 304 спортчи — 112 нафар аёл ва 192 нафар эркак иштирок этди.

Фото