Бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал жанглари давом этмоқда. Ўзбекистонлик боксчи Бобо Усмон Ботуров -69 кг вазн тоифасида япониялик Севонретсга қарши рингга чиқди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар берди.

Жангда Бобо Усмон очколар ҳисобига кўра ғалаба қозониб, Осиё чемпионига айланди.

Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони учтага етди. Олдинда Санжар Турсунов ва Баҳодир Жалоловнинг ҳам финал жанглари бор.