2019 йил 21 апрель куни соат 22:20 ларда Бухоро вилояти Вобкент тумани Қипчоқ маҳалласида яшовчи Маҳкам Баҳромов ўзига тегишли бўлган оқ рангли «Нексия» русумли 80 T 550 GA давлат белгили автомашинасига Навоий вилояти Қизилтепа тумани, Бўлакработ маҳалласи ҳудудида жойлашган «Қизилтепа Зарафшон алангаси» МЧЖга тегишли метан газ қўйиш шахобчасига киради.

Метан газ қўйиши вақтида, автомашинага ўрнатилган газ балони босим натижасида тўсатдан чақнаши натижасида 2 қисмга бўлиниб кетган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ходиса натижасида бирор-бир шахсга тан жароҳати етмаган, автомашина орқа юкхонаси ичи ва капоти, шунингдек «Қизилтепа Зарафшон алангаси» МЧЖга қарашли метан газ қўйиш шахобчаси алоҳида бўлинмаси тепа (шифт) қисми бироз шикастланган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси С.Абдисаломов томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.