20 апрель куни 5:09 да Қоғозистоннинг Жамбил вилояти Кордай туманидан ўтган Чимкент-Олма Ота трассасининг 181-километрида Van Hool (давлат рақами kz213ZSA) йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши оқибатида 11 киши ҳаётдан кўз юмди ва 29 киши турли даражадаларда тан жароҳатлари олди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг мамлакатнинг Олма Отадаги бош консулхонаси маълумотларига таяниб хабар қилишича, жароҳат олганларнинг етти нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар борлиги ҳақида ҳозирча ахборот йўқ.

Бош консулхона Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар бўйича департаменти билан тезкор алоқа ўрнатган. Ҳодиса жойига зудлик билан бош консулхона ходими етиб борди.

Жароҳат олган Ўзбекистон фуқаролари Ўтрор (беш нафари) ва Кордай (икки киши) шифохоналарига етказилган:

  • 1. Марҳамат Жуманиёзова, 1996й. т., Хива шаҳридан;
  • 2. Роҳила Аҳметова, 1994;
  • 3. Шодлик Жаббаров, Хива шаҳридан;
  • 4. Отабек Матжонов, 1985, Қорақалпоғистондан;
  • 5. Сардор Ҳайдаров, 1994;
  • 6. Исломиддинов Абухаттар ўғли, 1997;
  • 7. Зоводбек Муҳаммаджонов, 1999.

Tengrinews.kz автобуснинг Toyota Camry ва юк машинаси билан тўқнашганини маълум қилди. Автобус ҳайдовчиси тўқнашувдан қочишга ҳаракат қилгани сабабли автобус ағдарилиб кетган.